| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«Сотувчи ва харидор, модомики ажралмаган эканлар, ихтиёрлидирлар. Агар ростини айтиб, очиқ гапирсалар, савдолари баракали бўлади. Ёлғон гапириб, яширсалар, савдоларидаги барака учади». Яна Пайғамбар с.а.в.:
«لَيْسَ مِنَّا مَنْ غَشَّ»
«Алдаган одам биздан эмас», деганлар. Бу ҳадисни ибн Можа ва Абу Довуд Абу Ҳурайра йўлидан ривоят қилганлар. Кимки, товламачилик ва алдов йўли билан бир нарсани қўлига киритса, унга эгалик қилолмайди. Чунки у эгалик қилинадиган эмас, қайтарилган воситалардандир. Бир сўз билан айтганда, ҳаромдир. Ношаръий йўл билан топилган молдир. Пайғамбар с.а.в.:
«لاَ يَدْخُلُ الْجَنَّةَ لَحْمٌ نَبَتَ مِنْ سُحْتٍ، النَّارُ أَولَى بِهِ»
«Ношарҳий йўл орқали ўсган гўшт жаннатга кирмайди, унга дўзах лойиқроқ», деганлар. Бу ҳадисни Аҳмад Жобир ибн Абдуллоҳ йўлидан ривоят қилган. Товардами, пулдами, товламачилик содир этилса, алданган одам ихтиёрлидир. Хоҳласа, битимни бузади, хоҳласа, рози бўлиб кетаверади. Бундан бошқасига ҳаққи йўқ. Харидорнинг сотилган товарни олиб қолиб, товон ҳам, яъни айбсиз товар билан айбли товар ўртасидаги фарқни ҳам олишга ҳаққи йўқ. Чунки Пайғамбар с.а.в. унга товон олиш ҳуқуқини белгиламаганлар. Унда фақат икки ишда ихтиёр берганлар:
«إِنْ شَاء أَمْسَكَ, وَ إِنْ شَاء رَدَّهَا»
«Хоҳласа олиб қолади, хоҳласа қайтаради». Бу ҳадисни Бухорий Абу Ҳурайрадан ривоят қилади.
Ихтиёр берилишида сотувчининг товламачиликни ёки айбини билган бўлиши шарт эмас. алданган одамга товламачилик содир этишининг ўзи билан сотувчи бундан хабардорми, йўқми, ихтиёр берилаверади. Чунки ҳадислар умумий маънода келган. Қолаверса, бу тарзда савдо қилишдан қайтарилган. Ғабнда бундай эмас. Унда ғабн бўлаётганини билиш шарт. Зеро, агар билмаган бўлса, воқеъ унинг алдаганлигини кўрсатмайди. Алданганга ҳеч қандай ҳуқуқ ҳам берилмайди. Масалан, бозорнинг нархи тушиб кетсаю сотувчи бундан бехабар қолиб, товарини қимматроққа сотган бўлса, уни алдоқчи, деб бўлмайди. Харидорга ихтиёр берилмайди ҳам. Чунки нархнинг тушиб кетганидан бехабар сотувчининг алдаганлиги тасдиқ этилмайди.
42-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|